Компьютер электроникасининг жаҳондаги етакчи брендларидан бири ASUS 31 октябрь куни
эълон қилинган "Мен келажак дунёсини қандай кўраман" номли болалар расмлари танлови ғолибларини эълон қилди.
Ноябрь ойи давомида мамлакатнинг 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар қандай фуқароси ASUSдан ноутбук кўринишидаги совға эгаси бўлиш имкониятидан фойдаланиши мумкин эди. Ушбу Янги йил лойиҳасида иштирок этиш учун сиз келажак ҳақидаги тасаввурингизни чизишингиз ва болалар асарларини йиғиш учун мўлжалланган почта бўлимига сканерланган расмни юборишингиз керак эди.
Декабрь ойининг бошида ASUS вакиллари барча тақдим этилган материалларни баҳолаб, 10 та энг яхши визуализацияни танлаб олишди. Танловнинг асосий мезонларидан бири боланинг ўз ижодига киритган ғояси ва расм маъноси эди