Шунинг учун баъзида китоблар иккинчи даражали бўлиб қолгандек туюлиши мумкин. Лекин инсон ривожланишни истаса, эртами-кечми китобларга юзланади. Асосийси — мажбурламаслик керак. Доимий «ўқи, ўқи» деган гап худди «хонангни йиғиштир» ёки «идиш-товоқларни юв» дегандек эшитилади — бу қизиқиш уйғотиш эмас, балки назорат қилиш йўли.
Инсон китоб ўқишга ўз хоҳиши билан — қизиқиб, берилиб, кимдир бўлиш ва ниманидир чуқурроқ тушуниш истаги билан келганда, уни мутолаадан тўхтатиб бўлмай қолади. Агар у китоблар янги билим ва имкониятлар очишини англаб етса, уларга қайта-қайта мурожаат қилаверади.
Шу маънода Жек Лондоннинг «
Мартин Иден» асари доим ёдимга тушади. Мен бу китобни тез-тез тавсия қиламан, чунки у деярли ўқишни билмайдиган, лекин ўзига мос келиш истаги, муҳаббати ва ривожланишга интилиши туфайли ўзида ақл бовар қилмас интизомни шакллантирган оддий йигит ҳақида ҳикоя қилади. У уйқусини камайтиради, ишлайди, ўқийди, ўзи тушунмаган матнларни қийналиб бўлса-да ўзлаштиради. Бу кучли характер ва инсон ўзини қандай эплаши ҳақидаги ҳикоя. Менинг назаримда, бу жуда муҳим жиҳат.
Агар одамга қизиқ бўлса ва у чиндан ҳам ривожланишни истаса, у албатта китобларга юзланади. Асосийси — мажбурламаслик керак.