Зилола Тоирова
Instagram кичик муҳаррири, мухбир
Ижтимоий тармоқлар учун янгиликларни таҳрирлайман, баъзан эса мэмлар ва вирусли «тредлар» ҳам қиламан. Баъзида интервью оламан, мақолалар ёзаман ва инглиз тилига таржима қиламан.
Менга ҳамкасбларнинг ғамхўрлиги ва ўсимликларга тўла очиқ офис ва қаҳва ёқади! Гап иш ҳақида кетяпти-ку, тўғрими? Агар Gazeta’ни нашр сифатида олсак, унда фактчекинг, манбалар билан ишлаш, репортажлар ва лонгридларни жуда қадрлайман.
Бу ерда мени таҳририят стандартлари ҳамда шаҳар ва мамлакатни яхшироқ қилиш учун ҳар ким ўз ҳиссасини қўшишга интиладиган жамоа ушлаб туради. Мен ҳам бу жамоанинг, ҳам ўзгаришларнинг бир қисми бўлишни истайман. Gazeta’га келишимдан олдин журналистика соҳасида ишламаганман, аммо шунга қарамай, ҳамкасбларим бошланғич қадамларимда жуда кўп ёрдам беришяпти ва қўллаб-қувватлашяпти. Журналистлар, фотографлар, мухбирлар ва айниқса муҳаррирлар — ҳар бирингизни ҳурмат қиламан ва сизлардан илҳом оламан.