Фёдор Плеваконинг
«Суд нутқлари» («Судебные речи»)ни ўқиганда эса биздаги суд жараёнларини хаёлан тасаввур қилиб кўрганман. Лекин вақт реаллик бошқачароқ эканини кўрсатди. Артур Конан Дойлнинг машҳур изқувар —
Шерлок Ҳолмс ҳақидаги асари эса ҳар бир ҳуқуқшунос талаба қайта ўқиши керак деб ҳисоблайдиган китобларимдан.
Шахс сифатида шаклланишимга айнан бир китоб кучли таъсир қилган, дея олмаслигим мумкин. Лекин Орҳан Памукнинг мамлакатдаги ижтимоий муносабатлар ва босим ўзига хос равишда тасвирланган
«Маъсумият музейи» («Маsumiyet muzesi») асарини из қолдирган асарлар сирасига қўшган бўлардим.
Ушбу китобда анъанавийлик ва космополитлик (
инсоният манфаатларини алоҳида бир миллат ёки давлатникидан устун қўядиган, жаҳон фуқаролигига асосланган дунёқараш — таҳр.), замонавийлик ҳамда диний қадриятлар қоришуви мавжуд. Мен «Маъсумият музейи»гача замонавийлик ва анъаналар орасидаги ўзгаришларни шундай аниқ ва равон тасвирлаган муаллифни учратмагандим.