«Сифатли нарса тез сотилади, мижозлар ҳам хурсанд, сиз ҳам барака топасиз», — дейди у. Иккинчи ёки учинчи қўл сотувчилари ўзлари оладиган маҳсулотнинг янги ёки эскилигини тез пайқайди. Масалан, Мадина опа бир кун аввал кирган дўконида нималар борлигини эслаб қолади. Кейинги кун ўшалар орасига қўшилган маҳсулотлар бўлса, демак, шуниси янги деган тахминга боради. «У ерда дўконлар кўп. Бозорни айланиб, танлаб-танлаб оламиз-да», — деб таъкидлайди у.