Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Миллий фан-клуб 2007 йилда ташкил этилган. Икки йил ўтгач, бугунги кунда
Ultras Burgut номи билан танилган андижонлик мухлислар миллий фан-клуб таркибида Мисрга йўл олишади.
"Бургутлар" Ўзбекистондаги мухлислик ҳаракатининг энг ёрқин вакилларидир. Сўнгги йилларда уларнинг қўшиқлари, ҳайқириқлари ва чиқишлари футбол мухлисларининг эътиборини тобора кўпроқ тортмоқда. Айниқса, «Анжанликлар келди!» қўшиғи фан-клубнинг рамзий мадҳиясига айланган.