Бектош Ҳатамов ўйинга тушишда ўзи билан Ўзбекистон байроғи, Марказий Осиё давлатлари байроқлари тасвири туширилган
шарф олиб кирганини айтди. Португалияга қарши ўйин учун эса Исфандиёр ва унинг акаларига ЎФА томонидан либослар берилади.
Ҳатамов Мексикада Ўзбекистон миллий жамоаси либосини роса қидирганини эслайди. Унинг айтишича, Adidas, Nike, Puma каби машҳур брендларнинг дўконларидан улар ишлаб чиқарган мамлакат футболкаларини осон топиш мумкин.
«Тўғри, 7saber яхши форма чиқарган, лекин инфратузилма йўқ-да. Масалан, Nike’нинг дунё бўйлаб 20 мингдан ортиқ дўкони бор. Начора, бизнинг формалар Ўзбекистоннинг ўзидан олиб келиняпти. Бу ҳам мамлакатнинг иқтисодиёти яхшиланиб бориши билан боғлиқ. Масалан, Норвегиянинг формаси менга жуда ёқди, иқтисодиёти ҳам анча яхши», — дейди мухлис.