Митти қуртнинг ипак йўли
Хатирчидаги бир оиланинг бу йилги пилла мавсуми қандай ўтди?
Митти қуртнинг ипак йўли.
Хатирчидаги бир оиланинг бу йилги пилла мавсуми қандай ўтди?
Баҳорнинг сўнгги ойлари қишлоқ хонадонларида тут ипак қуртлари «меҳмон» бўлади. Митти қурт оппоқ ва мустаҳкам пиллага айлангунча қанақа босқичлардан ўтади? Бир ойлик пилла мавсуми ортида қандай меҳнат ва заҳмат бор? Навоийдан Гулноза Адҳам фоторепортажи.
Баҳорнинг сўнгги ойлари қишлоқ хонадонларида тут ипак қуртлари «меҳмон» бўлади. Митти қурт оппоқ ва мустаҳкам пиллага айлангунча қанақа босқичлардан ўтади? Бир ойлик пилла мавсуми ортида қандай меҳнат ва заҳмат бор? Навоийдан Гулноза Адҳам фоторепортажи.
Баҳорнинг сўнгги ойлари қишлоқлардаги хонадонларда парвариши ўта нозик жониворлар — тут ипак қуртлари «меҳмон» бўлади. Хўш, митти қурт бир ой ичида оппоқ ва мустаҳкам пиллага айлангунча қандай босқичлардан ўтади? Хатирчилик фотосуратчи Гулноза Адҳам бу жараённи қўшнисининг хонадонида кузатди.
Оилавий анъана давомчиси
Навоий вилояти Хатирчи тумани Оқолтин қишлоғида бу йилги тут ипак қурти боқиш мавсуми 23 апрелдан бошланди. Май охирида эса етиштирилган пилла ширкатларга топширилди. Матлуба Мўминова чамаси 25 йилдан буён тут ипак қурти боқади. Дастлаб ота-онаси, кейин қайнонаси бошчилигида пилла етиштирган қаҳрамонимиз бир неча йилдан бери ўз ҳовлисида ҳам бу анъанани давом эттирмоқда.

Пилла ширкатлари қоғозли махсус яшикларда 15 граммдан тақсимланган тут ипак қуртларини аҳолига бепул тарқатилади. Хонадонлар ипак қурти миқдорини ўз хоҳиши ва имкониятига қараб танлайди. Матлуба опа бу йил турмуш ўртоғи билан уч яшик олишга қарор қилди. «Қайнонамникида 10 яшиклаб боқардик. Тўрт ўғилу тўрт келинга оғирлик қилмасди», — деб эслайди у.
Бундан 15 йил аввал ҳам аксарияти пилла боққан Оқолтин қишлоғи аҳолиси йилдан йилга бу меҳнатдан воз кечмоқда.

«Кексаларга пилланинг меҳнати оғирлик қилади. Онам ва қайнонам аллақачон бу ишни ташлашган. Биз тенги ўрта ёшлилар қилмаса, 20−25 ёшлиларда қизиқиш йўқ. Бу жониворлар бир ой давомида кечаю кундуз бутун диққатингизни олади. Ўзимнинг ҳам ёш болам бўлгани учун бу гал қийналдим», — дейди Матлуба опа.
Парвариш сирлари ва ипак қуртининг биологияси
Матлуба опанинг хонадонида ипак қуртлари оғилхона ёки айвонларда боқилади. Ичкарига тўғридан-тўғри қуёш тушмаслиги учун эшиклар гиламлар билан тўсилади, лекин хона ўта қоронғу ҳам бўлиб кетмаслиги керак.
«Ўзи муздек бўлган тут ипак қуртлари яхши ўсиши учун дастлабки кунларда хона иссиқ бўлиши керак. Шу сабаб қиш хайрлашганига қарамай улар учун печка ёқамиз. Иссиқ хонага кириб-чиқавериб роса терлаганимиздан тез-тез шамоллаб ҳам қоламиз», — дейди қаҳрамонимиз.
Зувалалар кўтарила бошлаганда Жўрабек ака нонларни ясай бошлади. «Фақат сув ва ёғнинг ичида бўлганидан новвойларнинг қўли нозиклашиб кетади», — деб кулиб қўяди у. Магнитафонда Қуръон тиловати эшитилиб турибди. «Қуръон тинглаб пишган нонлар бошқача бўлса керак-а?», дейман. Новвойнинг юзига камтарона кулгу югуради.

Шу пайт эшикдан бир аёл кириб бир зувала хамир олиб кетди. Қўшнилар эрталаб бўғирсоқ пиширгудек бўлса, кўпинча хамир қилиб ўтирмай, Жўрабек акадан сотиб оларкан.
реклама
реклама
Зувалалар кўтарила бошлаганда Жўрабек ака нонларни ясай бошлади. «Фақат сув ва ёғнинг ичида бўлганидан новвойларнинг қўли нозиклашиб кетади», — деб кулиб қўяди у. Магнитафонда Қуръон тиловати эшитилиб турибди. «Қуръон тинглаб пишган нонлар бошқача бўлса керак-а?», дейман. Новвойнинг юзига камтарона кулгу югуради.

Шу пайт эшикдан бир аёл кириб бир зувала хамир олиб кетди. Қўшнилар эрталаб бўғирсоқ пиширгудек бўлса, кўпинча хамир қилиб ўтирмай, Жўрабек акадан сотиб оларкан.
«Иссиқ тандирнинг олдида тик оёқда ишлашнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун новвойлик билан кўпинча эркаклар шуғулланади. Тандирнинг иссиғи аёллар саломатлигига зарарли. Шуни ўйлаб, баъзан онам қандай эплаган эканлар деб қоламан», — дейди Жўрабек ака.
Тандирдан бир кунда ўртача 200 та нон чиқади. Улар «Кўклик» деҳқон бозоридан ортиб қолгудек бўлса, «Колхоз бозор»даги таниш сотувчига берилади. Қўшимча буюртмалар эса кунлик миқдорга халал бермайди. Аммо кўпроқ ишлашга тўғри келади. Бир тўйда 600 та буюртма тушганда Жўрабек ака хотини билан 20 соатдан ошиқ вақт давомида дам олмасдан ҳам бозор, ҳам тўй учун нон пиширган.

Новвойимиз уч хил — гармқоқ, хонаки ва «лепёшка» нонлар тайёрлайди. Ҳаммасининг нархи бир — 5 минг сўмдан. Асосан «лепёшка» талабгир бўлсада, қолган иккиси, айниқса, гармқоқнинг содиқ мижозлари бор. Гармқоқ — тандирда узоқ вақт давомида қотириб пишириладиган, «сухари»га ўхшаш нон Бухоро шевасида айнан шундай аталади. Кексалар ёки ҳазм қилишда муаммоси бор инсонлар яхши пишган дея шуни ейди.
Бозорга келган одам иссиқ нон олмасдан кетмайди ҳисоб. Асосий харидорлар бозор жойлашган Эски шаҳардаги Туркий Жандий маҳалласи аҳолиси. Агар нонлар ҳали тандирда бўлса, улар 15−20 дақиқалаб кутиб ўтиради.

Жўрабек ака мижозларидан «Сизнинг нонингиз яхши, юмшоққина», деган гапларни кўп эшитади. У нон ҳам, новвой ҳам кўп бугунги даврда рақобатбардош бўлиши учун сифатли ва ҳалол ишлаш керак деб ҳисоблайди.
«Нондан ноннинг фарқи бор. Мижоз еганда раҳмат айтадиган нон тайёрлаш — машаққат. Гап — ҳалоллик, маҳсулотларни солишда тўғри бўлиш ва сабрда. Айрим нонларнинг суви қочиб, тез қотиб қолади. Бу ёғни кам солиш, оловни баланд қилишдан. Ҳатто бир мартагина қайсидир маҳсулотдан кам солинса ҳам харидор дарров сезади ва бундай новвойхонадан қочади», — дейди суҳбатдошимиз.
Жўрабек ака новвойликнинг ортидан бойиб кетмаган бўлса-да, чўнтаги бирор кундирки, пулсиз қолмагани, ҳунари бор экан, эртасидан ҳам хавотир олмаслигини айтади. Битта нияти — ўғлига ҳам бу касбни ўргатиш. Эҳтимол, ўғил отанинг йўлидан кетмас, аммо онасидан мерос касбининг яшаб қолиши ва зурриётининг ҳеч бўлмаганда битта ҳунарли бўлиши Жўрабек ака учун муҳим.
Соат 5:30. Тонг ғира-шира ёришарди. Бозор аста жонланди: сутчилар, мева-чева сотувчилар ва гўшт дўконлари иш бошлади. Жўрабек ака билан суҳбатимизни шу нуқтада тугатиб, уларнинг ёнига отландим.
«Рамазонда кўп дуо олдим» —
10 ёшидан бери савдога чиқадиган Мадина опа
10 ёшида дадасига эргашиб, «Колхоз бозор»га савдога чиққан жажжи Мадина бугун 37 га тўлган. Ўша кунлардан бери бозорнинг ғала-ғовури унга бегона эмас. Турмуш қургандан сўнг келинлик уйига яқин «Зелёний бозор»да савдо қила бошлаган. Мана, шунга ҳам 13 йил бўлиб қолибди.

Мадина опа асосан мева-чева ва помидор-бодринг сотади. Бугун сотадиган маҳсулотларини кеча шомдан кейин «Колхоз бозор»даги улгуржи савдодан олиб келиб, ўзининг растасига жойлаб, устини ёпиб кетган. Умуман олганда, иккинчи қўл бўлган бошқа сотувчилар ҳам доим шундай йўл тутади — расталарга эса бозордаги камералар кўз-қулоқ.
Мадина опа маҳсулотларининг устини очади-да, кейин дарров челакка сув олиб, ўзининг ҳудудини салқинлатади. Бундай шароитда мева-сабзавотлар тетик туради. Улар тез ёмон бўлиб қолмаслиги учун ҳам сотувчи фақат бир кунга етадиганини олиб келади. Шунданми, шу пайтгача бирор марта қайсидир маҳсулотини ташлаб юборганини эслолмайди — ҳаммаси харидорини топиб кетади.
«Сифатли нарса тез сотилади, мижозлар ҳам хурсанд, сиз ҳам барака топасиз», — дейди у. Иккинчи ёки учинчи қўл сотувчилари ўзлари оладиган маҳсулотнинг янги ёки эскилигини тез пайқайди. Масалан, Мадина опа бир кун аввал кирган дўконида нималар борлигини эслаб қолади. Кейинги кун ўшалар орасига қўшилган маҳсулотлар бўлса, демак, шуниси янги деган тахминга боради. «У ерда дўконлар кўп. Бозорни айланиб, танлаб-танлаб оламиз-да», — деб таъкидлайди у.
Мадина опа кўп йиллик бозорчи бўлиб қолишнинг сири — нафақат яхши маҳсулот сотиш, балки харидорларга ҳам хушмуомала бўлишда, деб билади. Шунинг учун унинг доимий мижозлари аллақачон пайдо бўлган. Ҳатто ундан нимадир олишмаса ҳам бозорга йўли тушганда келиб, сўрашиб кетишади.

Рамазон ойи бўлганига суҳбатимиз ҳам ўз-ўзидан шунга уланади. У рўзада ҳамма маҳсулотлар ҳар доим ҳам тез сотилавермаслиги, савдо кам бўлса ҳам баракаси бўлишини айтади.
«Ўзи харидорларимиз рози бўлса, ҳар доим раҳмат айтиб, дуо қилиб кетишади. Лекин Рамазонда одамлардан доимгидан ҳам кўп дуо олдим. Савдомнинг хайр-баракали бўлиши, оиламнинг тинч бўлиши, бола-чақамнинг бошига соғ-саломат бўлишимни сўраб дуо қилишди. Эрим ишлаш учун Россияга кетганлар, уларни ҳам эслаб ўтишди. Барибир Рамазон бошқача-да» — деб йиғлаб юборади Мадина опа.
У ёнидаги кекса ҳамкасбига тўрвадаги бодрингини кўтаришга ёрдам берар экан, онахон «Бир халта бодринг кўтарардим-а, қандай даврлар эди-я?», деб забардаст ёшлигини эслаб олади.
«Бу аёлни шунчалик яхши кўрганимдан онажоним дейман. Умуман, бозордагиларнинг бири акам, бири отам, бири опа-синглим. Ҳазил билан ишимизни бошлаб, ҳазил билан якунлаймиз, шуларнинг борига шукур», — дейди Мадина опа ва илк мижознинг халтасига бодрингларни сола бошлайди.
Эҳтимол, кичкина бўлганиданми, ҳамма бир-бирига яқин-яқин жойлашганиданми бозор аҳли ҳақиқатдан иноқ кўринарди. Мадина опанинг айтишича, улар туғилган кунларида бир-бирларига совғалар улашар, Ҳайит арафасида уйларига меҳмонга борар, бозорнинг ўзида домлаларни чақиртириб Қуръон тиловатлари қилдирар экан.
«Эрталаб бозорда савдо қилиб,
кейин дарс беришга кетардим» —
уйига 20 йилдирки газ бормайдиган нометанлик хола
Исмини айтишни хоҳламаган Бухоро тумани Нометан қишлоғида яшовчи 57 ёшли хола 20 йилдан бери «Кўклик» деҳқон бозорида кўкат ва сут сотади.

Кўкатларни бир кун аввал томорқасидан узиб, тайёрлаб қўйса, сутни сигирдан гоҳида ўзи, гоҳида келини соғиб олади. Сигир жонивор ҳам бир кунда 6 литрча сут беради. Холанинг уйи ва бозор ораси 20 дақиқалик йўл. Эрталаб ўғли олиб келиб қўяди.

реклама
реклама
У узоқ йиллар Бухоро туманидаги мактаблардан бирида географиядан дарс берган. Ҳатто ўқитувчилик қиладиган кезлари ҳам эрталаб келиб, маҳсулотларини сотиб, кейин мактабга борганини айтади. Икки йил аввал пенсияга чиққан бўлса ҳам ўзининг таъбири билан айтганда, «зерикиб қолмаслик, соғлиғига фойдали бўлиши учун ҳаракатдан тўхтамаслик мақсадида ҳам» савдога чиқишда давом этяпти.

Бугун холанинг бозорини исмалоқлар очиб берди. Унинг айтишича, чиройли нарсалар тез сотилиб кетади. Шунинг учун фақат тетик кўкатларни олиб келишга ҳаракат қилади. Агар улар савдодан қолиб кетгудек бўлса, қўни-қўшниларга текинга бериб юборади, жуда яроқсиз ҳолатга етганларини молларнинг емига қўшади.
Сут маҳсулотларининг эса аллақачон доимий сўровчилари бор. «Сут олувчилар маҳсулотнинг сифатига қарайди-да, еб, ичади, маъқул бўлса, яна келади, бўлмаса, йўқ», — дейди хола. Шунинг учун у доим соф сутни сотади. «Оқликка хиёнат қилиб бўлмайди», — дейди у.
Холадан «Сутингизнинг қаймоғи олинганми?» деб сўрайман. У бўлса, «Йўқ, олинмаган. Қаймоқ қилишга газ йўқ. 20 йилдан бери шундай. Овқат қилиш учун ўчоқдан, газ балондан фойдаланамиз. Уйларни ўтинда иситамиз. Одамларга қийин. Ваҳоланки, уйимиз Бухоро шаҳрига яқин. Майли, тинчлик бўлса, бўлди. Шунисига ҳам Худога шукур», — дейди хола.
У маҳсулотларини «Зелёний бозор»да бошқа бозорларга нисбатан арзонроққа сотишини яхши билади. Аммо бу ер қулайроқ: расталари бор — бошқа бозорларда ерда ўтириб сотишига тўғри келиши мумкин. Эрта кетади — мижозлар соат 10:00 гача келгани учун ҳам тез-тез сотади-ю, уйига равона бўлади.
Бозорнинг 2019 йилдаги замонавий таъмирида расталари янгиланиб, тепаси ёпилган. Кириш қисмида унинг эрталаб 6:00 дан 16:00 гача ишлаши кўрсатилган бўлса-да, савдо деярли ҳар доим 10:00 да тугайди. «Сотувчилар 16:00 гача ўтирмайди. Кўпчилиги деҳқон бўлгани учун „ишимиз бор“, деб кетади. Харидорлар ҳам ўрганиб қолган. 10:00 дан кейин келмайди», — дейди бозор назоратчиси Зилола опа.
Оилавий сотувчилар
56 ёшли Самандар ака 40 йилдан ошибдики, шу бозорда савдо қилади. Бу касб ҳам, шу бозорда ишлаш ҳам ота-онасидан мерос қолган. Тақдирни қарангки, унинг турмуш ўртоғи, ўғли ва келини ҳам ризқини шу ердан теряпти.
Самандар ака нега айнан «Кўклик» деҳқон бозорида савдо қилишини айтар экан, «Бошқа бозорда куни бўйи савдо қилиб, топган пулингизни бу ерда эрталаб 10 гача ишлаб қўясиз. Муҳими, куни бўйи тик оёқда турмайсиз, кундузи дам оласиз», — дейди. У шу ишнинг ортидан уй, машина олгани, келин қилганини фахрланиб гапириб беради.
«Агар эскисини сотсак, уларнинг кўзига қандай қараймиз?» — тухумбарак ва бичак сотувчи опа
48 ёшли Вазира Асадова турмуш ўртоғи билан тухумбарак ва бичак сотади. Унинг асосий харидорлари бозор атрофидаги меҳмонхона эгалари. Улар бу тансиқ таомларни сайёҳларнинг эрталабки нонуштаси учун сотиб олади.

Тухумбаракни Вазира опанинг ўзи тайёрласа, бичакларни турмуш ўртоғи пиширади. Онда-сонда фарзандлари ҳам ёрдам бериб туради. Ҳар куни иккисидан ҳам 100−150 тадан олиб чиқишади. Апрель, май, айниқса, мавсум бўлади.
«Тўйлар учун ҳам буюртма оламиз. Лекин асосий даромадимиз бозордан. Тухумбаракни руслар кўп сўрайди. Икки минг 500 сўмдан сотаман, цехларда беш минг сўмдан камига бермайди. Наврўзгача бир лагандан қовоқли бичак ҳам қилиб келаман. Европалик сайёҳлар кўп олади», — дейди Вазира опа.

У тухумни ҳам бегона қилмай шу бозорнинг ўзидан олади. Вазира опа, гарчи баракларни мазали қилса-да хонаки тухумлардан фойдаланмайди. «Уйнинг тухумида куч кўп бўлади. Қон босимини ошириши, танада иссиқликни кўпайтириб тошма тошириши мумкин. Хоҳловчилар ўзи пишириб еса бўлади, лекин мен кенг оммага сотаман. Уларга зиён етишини хоҳламайман», — дейди опа.
Одатда Вазира опа пишириб келган маҳсулотлар уйга қайтиб кетмайди — ҳаммаси сотилади. Мабодо шундай бўлиб қолса ҳам кейинги кун уларни савдога олиб чиқмайди. Ҳар эрталаб иссиқ ва янги пишириши шарт.
«Олувчиларнинг деярли бари кўп йиллик мижозларимиз. Улар ҳар куни янги пиширишимизга ишонади. Агар эскисини сотсак, уларнинг кўзига қандай қараймиз? Қандай қилиб бу ерда савдо қиламиз? Нонимизни ҳалол топишни хоҳлаймиз. Шунинг ортидан болаларни ўстирамиз, уйимизга ризқ киради ахир. Кам бўлмаяпмиз. Ўғлимизни 33 миллион сўм контракт тўлаб тиббиёт соҳасида ўқитяпмиз. Болаларим келажакда шу юртимизга, Бухоромизга керакли инсон бўлишини хоҳлайман», — дейди Вазира опа.
18 йиллик савдогар бу ерга келгунга қадар тилла бозор, «Колхоз бозор»ларда ишлаган. Ниҳоят «Зелёний бозор»дан ўзи истаган тартиб ва соғлом муҳитни топган.
«Бошқа бозорлар катта бўлгани ва ҳар хил жойдан одам келгани учун сотувчилар орасида бир-бирини кўролмаслик, ҳатто туҳмат қилиш ҳолатлари кўп бўлади. Тинч ишлашингиз учун милицияларга пора беришингизга тўғри келади. Бу ерда чекчига 5 минг сўм тўласам, бошқа бозорларда 20−30 мингдан олишади», — дейди у.
Вазира опанинг таъкидлашича, бозор атрофида яшовчи аҳоли, мижозлар ҳам сотувчиларни хафа қилдириб қўймайди. Уларнинг ишига ортиқча аралашув бўлгудек ҳолатларда, «Бунинг нарсаси бизга керак, тегманг», деб ҳимоялайди.

«Авваллари атрофда яҳудийлар кўп яшарди, катта меҳмонхоналар эгалари эди. Улар бозорга чиққанда сиғмай қоларди. Ўшалар ҳам тартибни зўр сақларди. Коронавирус сабаб кўпи вафот этди», — деб қўшимча қилади у.
Дарвоқе, бозор назоратчиси Зилола опанинг айтишича, «Кўклик» деҳқон бозорига исталган одам келиб савдо қилиши мумкин. Ягона талаб — ҳамма ўзининг маҳсулотига ажратилган растадан жой олиши лозим. Сотиладиган нарса турига қараб, жойнинг метридан келиб чиқиб, ижара нарх белгиланади. «Энг арзони 4 500 сўмдан бошланади, маҳсулот нархи ўзгариши билан ижара нархи ҳам ўзгаради», — дейди Зилола опа.

«Бухоро нишолдаси бошқача тайёрланади» —
жондорлик Холмурод ака
Жондор туманидан бўлган Холмурод ака 25 йиллик сотувчи. Сумалакни хонадон келинлари пиширса, нишолда тайёрлаш эркакларнинг бўйнида. Бир уринишда 20 килограмм нишолда тайёрлайдиган Холмурод аканинг айтишича, Бухоро нишолдалари бошқа ҳудудларникидан фарқ қилади.
«Айрим нишолдаларни идишга солсангиз, оғирлиги бўлмайди. Бизникини тарозига қўйинг, камида 400 грамм чиқади. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси — биз қиёмга шакарни кўпроқ соламиз, иккинчиси — массани аппаратда эмас, махсус чўпда урамиз», — деб тушунтиради у.

Холмурод ака фақат мавсум пайтлари — февралдан апрелгача бозорга чиқади. «Сумалак ва нишолдани ҳам ҳар доим бозори чаққон бўлмайди, шунинг учун ёзда кўпроқ фойда келадиган деҳқончилик, устачилик билан шуғулланаман», — дейди у.
«40 йил азоб ебман, энди-энди бироз роҳат кўряпман» — балиқ сотувчи Ҳалима опа
63 ёшли Ҳалима опа кўп йиллардан бери турмуш ўртоғи билан балиқ савдосининг ичида. Унинг ўзи «Зелёний бозор»нинг кичик қисмида ўртача ўлчамдаги сазанларни сотса, эри «Колхоз бозор»да катта сазанлар билан савдо қилади. Ҳалима опа мижозларнинг хоҳишига қараб, балиқларни шу ернинг ўзида тозалаб бериши ҳам мумкин.

Қолаверса, буюртмалар бўлса, уйида балиқ пишириб ҳам беради. Бу хизматидан доимий фойдаланувчилар бор. Масалан, ҳозир сотаётган тозаланмаган ва хом сазанларининг бир килограми 40 минг сўм бўлса, пиширилганда 150 минг сўмга, катталари 180 минг сўмга айланади.
«Ўзим овқатни яхши пишираман. Хўжайиним ҳам мақтайди. Мижозларим ҳам раҳмат айтиб олади. Невараларим шанба-якшанба кунлари келиб „бибижон, балиқ пишириб беринг“, дейишади. Шуларнинг „бибижон“ деган тили учун ҳам яшайманда», — дейди у.
Гапдан гап чиқиб, репортажимиз кунида Ҳалима опанинг турмуш қурганига 40 йил тўлгани аён бўлди. Бу ҳаёт у учун осон ўтмаган. 5 фарзандидан уч нафари вояга етган кезларида уйда газдан чиққан ёнғиндан бирваракайига куйиб вафот этган. Ҳаёт қолган икки фарзанди эса турмуш қириб, бола-чақали бўлиб кетган экан. Орада Ҳалима опа диабет, ошиб юрувчи қон босими касалликларини орттириб ҳам олган.
«Кеча эслаб ўтиргандим, 40 йил азоб ебман, энди-энди бироз роҳат кўряпман. 300 минг сўм пенсия оламан. Доримга ҳам етмайди. Ишим эса яхши, бировга қарам бўлган жойим йўқ. Кунлик топган пулларимни укол-дориларимга ишлатаман», — дейди опа.
Балиқ сотувчи холага «савдосини беришини» тилаб, бозор ичига яна кўз ташладим. Тинглаганларимнинг бари бир зумда хаёлимдан айланди. Кимдир олаётган, бошқа биров бераётган кичик расталарга қараб туриб, ҳаммамиз бу дунёда ризқимизни териб яшаймиз, деган хаёлга бордим.

Жин кўчалар бўйлаб бозордан узоқлашарканман новвой аканинг «Нон тандирда пишгани сингари инсон ҳам сабр ва меҳнат билан пишади» деган гапи қулоғим остида жаранг сочиб турарди.
Материал бошида айтганимиздек, биз Рамазонда, бўлиб ҳам Ҳайитдан бир кун олдин «Кўклик» бозорига борган эдик. Табиийки, бозор унча гавжум эмас эди. Googleʼда сайёҳларнинг бозор ҳақида қолдирган илиқ фикрларидан эса унинг биз кўрган ва сизга кўрсатгандан-да ажойиб атмосфераси борлигини билиш мумкин. Ана шундай гавжум чоғларида яна бу манзилга келишни кўнгилга тугиб, ортга қайтдик.
Материални Зиёда Рамазонова тайёрлади.
Фотосуратлар муаллифи — Евгений Сорочин.

Матн ва барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.
Made on
Tilda