АЛЖИР музейи сайтидаги маълумотларга кўра, лагер маҳбуслари орасида рус миллатига мансуб аёллар сони энг кўп бўлган.
Статистикада ўзбек миллатига мансуб 6 нафар аёл ҳам қайд этилган. Шу билан бирга, улардан тўрт нафари — Зина Аҳметова, Ҳалима Жолдаспаева, Амина Ибрагимова ва Ҳабиба Инагамованинг туғилган жойи Қозоғистон деб кўрсатилган.
АЛЖИР музейи маълумотларига кўра, лагерь маҳбуслари орасида энг кўп рус миллатига мансуб аёллар
бўлган. Ундаги статистикада ўзбек миллатига мансуб аёллардан 6 нафарининг исми шарифи қайд
этилган, шу билан бирга, улардан тўрт нафари — Зина Аҳметова, Ҳалима Жолдаспаева, Амина Ибрагимова ва Ҳабиба Инагамованинг туғилган жойи сифатида Қозоғистон кўрсатилган.
«Ўзбекистонда туғилган Раҳбар Шермуҳамедова ва Тожихон Аҳмедовалар АЛЖИРда жазо муддатини ўтаган. Раҳбар Шермуҳамедова — 1937 йил 7 сентябрда “Халқ душмани” сифатида ҳибсга олинганида Ўзбекистон К (б)П Марказий Қўмитасида қишлоқ хўжалиги бўлимининг мудири бўлган Мирмуслим Шермуҳамедовнинг рафиқаси эди. Тожихон Аҳмедова эса — 1937 йил 3 августда қамалган жамоат арбоби ва журналист Абдулҳай Тожиевнинг аёли бўлган. У 1937 йилнинг 14 сентябрида, “ўнг троцкийчи аксилинқилобий блок аъзосининг хотини» сифатида ҳибсга олинган”, — дейди Азиза Аҳророва.