25 октябрь — ички ишлар органлари ходимлари куни. Ички ишлар вазирлигига кўра, мустақилликдан бугунги кунгача 127 нафар ички ишлар органи ходими (ИИО) хизмат вазифасини бажариш давомида ёки жанговар ҳаракатларда фожиали тарзда ҳалок бўлган. Gazeta 2017–2025 йилларда вафот этган ходимларни хотирлайди.
Улар орасида ўт ўчириш, сув талашганларни тинчлантириш, юқори тезликда келаётган маст ҳайдовчини тўхтатиш, оилавий жанжалда аёлни эридан ҳимоя қилиш чоғида вафот этган ходимлар бор.