«Хаст Имом» Тошкентдаги энг кўҳна маҳаллалардан бири. Унинг тузилиши ва архитектураси Ўзбекистон маданияти учун муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, тадқиқотчиларнинг
сўзларига кўра, ҳудуддаги мураккаб маиший аҳвол (оғир турмуш шароитлари) эски маҳаллалар аҳолисини, айниқса, ёшларни бу ерлардан кетишга тобора кўпроқ ундамоқда.
«Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам 10 январь куни «Хаст Имом» маҳалласида бўлиб, аҳоли қаҳратон қишни қандай ўтказаётгани билан қизиқди.