Пойтахтга йўли тушиб, Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбонини кўрмоқчи бўлганлар Сайилгоҳ кўчасига ҳам йўл солиши тайин. Автомобиль ҳаракатланмайдиган бу кўча ўтган асрнинг 80-йилларидан пиёдалар бехавотир юриши мумкин бўлган йўлга
айлантирила бошланган. Ташрифчиларни турли санъат асарлари, сувенирлар, ҳунармандчилик буюмлари билан ўзига «чақирадиган» Сайилгоҳ 1912 йилгача «Соборный» («Соборный» ва Константин майдонларини боғлаб тургани учун кўча шундай деб аталган), 1918 йилгача Кауфман, орада Салар, 1992 йилгача эса Карл Маркс кўчаси деб
номланган.