Инфекция тушмаслиги учун, яхшиси, буни пинцет ёрдамида қилиш керак
Заҳарни эҳтиёткорлик билан сиқиб чиқариш ёки сўриб олиб, тупуриб ташлаш мумкин. Чақилган жойни қаттиқ босманг, акс ҳолда заҳарнинг тарқалиши тезлашади
Асалари чаққан жойига совуқ сув билан босиш керак, кейин эса этил спирти билан ишлов бериш лозим
Асалари хўжалигида асаларилар қандай пайдо бўлади?
Асаларичининг иш кунлари
Асаларичилик маҳсулотлари
Асаларичининг маслаҳатлари
Табиий асал зинапояга ўхшаш шакл ясаган ҳолда пастга оқиши керак. Буни текшириш учун сиз бир қошиқ асал олиб, уни эгишингиз керак. Агар асал текис оқим бўйлаб чўзилиб оқса ва поғоналар ҳосил қилса, унда сизнинг олдингизда табиий маҳсулот турибди. Сохта асал эса қошиқдан тўғри томади ва тез оқади.
Табиий асал оғир бўлади. Бир литрли идишдаги асал камида бир ярим килограмм оғирликка эга бўлиши керак. Шакар ва аралашмалар қўшилган асал анча енгилроқ бўлади.
Табиий асал нозик ва юмшоқ тузилишга эга. Бармоқлар орасига суртилса, аста-секин сўрила бошлайди.
Асални текширишнинг яна бир усули – уни чойга қўшиб кўриш. Бир қошиқ асал қўшилиши биланоқ ичимлик ҳиралашиши ва рангдорроқ бўлиши керак. Шу билан бирга, пиёла тагида чўкма ҳосил бўлмаслиги керак. Шакар сиропи ёки аралашмалар билан суюлтирилган асал бундай натижа бермайди.
Асалли чойга бир томчи йод қўшиб кўришингиз мумкин. Агар ичимлик кўк тусга кирса, асалга крахмаль қўшилган. Одатда, уни асалга зичликни бериш учун қўшишади.
Ҳақиқий асал шакарлашмайди, деган катта нотўғри тушунча мавжуд. Аксинча, табиий асал йиғимдан 4-6 ҳафта ўтгач, хона ҳароратида табиий равишда кристаллана бошлайди. Янги асал суюқроқ бўлади, олти ойдан кейин у қаттиқ бўлиб қолади. Шунинг учун, агар дўконларда шакарланган асал сотилаётган бўлса, унинг табиийлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
«Суюқ асални сохталаштириш анча осон», – деди Сергей Литвиненко.
Матнни Фарзона Ҳамидова тайёрлади.
Суратлар муаллифи: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.