Ялғаз оға бир вақтлар Судочьеда «қушларнинг ҳам, балиқларнинг ҳам ҳамма тури» бўлганини
айтади. Қушлар ҳозир ҳам кам эмас — кўлда 240 қуш тури кузатилган бўлса (уларнинг 28 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган), шундан 150 таси кўчманчи. Оғанинг айтишича, кўлда ҳозир зоғора (сазан), товонбалиқ (карась) ва бошқа шу каби балиқ турлари учрайди. Аммо сув сифати пасайиб кетган, шу боис, баъзи мутахассисларнинг
фикрича, бу ерда балиқчилик ҳозир 1950−1960 йиллардагидек самарали эмас.