Ўзбек сўмининг янги банкнотлари истеъмолчилар учун пул билан боғлиқ янги ташвишга айланди. Турли қийматдаги сўмларнинг ташқи кўринишидан бир-бирига жуда ўхшаш экани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Орасида бўшлиқ (пробел) қолдирилмаган ноллар ва банкнотлар рангларининг ўхшашлиги ортидан, масалан, 20 минг сўм ўрнига 200 минг сўм
тўлаб юборганлар кам эмас. Бундан
бошқа банкнотларда ҳам шу каби муаммолар бор.
Янги сўмларнинг дизайнерлари қандай хатоликка йўл қўйганини тушуниш учун турли мамлакатларнинг қоғоз пуллари авваллари қанақа эдию, ҳозир қандай кўринишда — шуни бир кўриб чиқсак.