Бунинг, албатта, муҳим бир шарти бор: сувни асраб авайлаш керак. Сувдан тартибсиз фойдаланиш тириклик манбасининг
тақчиллиги ва
нотенг тақсимотига сабаб бўлмоқда. Биз ҳали ҳам сувни тежовчи технологиялардан фойдаланмаётганимиз, дарё ўзанларини аёвсиз ўзлаштираётганимиз, ерларни энг исрофли йўл била суғоришда давом этаётганимиз оқибатида ер сатҳида сув тугамоқда ва биз уни ер остидан олиб чиқишга мажбур бўляпмиз. Аммо бу неъматни ҳам қанчалик асрай биляпмиз?
Алексей Волковнинг айтишича, ҳозир ҳукумат ерости сувлари бор ҳамма жойларда қудуқ қазишга рухсат берган. Сувнинг даҳшатли етишмовчилигига қарамай, бундай манбага эга чиққан ҳар қандай фермер ўз даласига имкон қадар кўпроқ суюқлик беришга ҳаракат қилади.
Шарофиддин Мусаевнинг ҳам қудуғи бор. 120 метрлик чуқурликка қувур қоқилган. Баҳорги жазирама офтоб таъсирида машинада қолган бутилкадаги сув қизиб кетган, ичиб бўлмайди. Фермер биз учун жўмракни буриб, сувни очди ва биз Она Ер қачон бизга сув беришини анча кутдик.