Сенинг қошларинг шу ўсмадан сув ичган, орзуларинг шу — абитуриентларнинг катта оиласида янада чархланган, дардларинг қоришган. Бу оиланинг дами, нафаси ўзгача. Дарс қилар чоғда ҳам мақсадларни эслатади, ҳатто уларни деворларга қадаб чиқади: «СамПИ, 189 балл», «189 балл, оз қолди», «
Ухлама, эй абитуриент, асри тараққий вақтида!» — эҳ, булар ўзни овутиш, абитуриент қизларнинг бирга кураши эди. Сен яшаётган хона деразасига қараганимда ҳам китоблару дуоларни кўрардим — дераза ромлари умид билан куйларди.