Тарихчининг сўзларига кўра, Спасо-Преображенский соборининг тўрт тарафига кўзга кўринган ҳарбий қўмондонлар, хусусан, генерал-губернаторлар дафн этилган. Иншоот ва генерал-губернатор қароргоҳи атрофида Тошкентнинг энг
биринчи Ботаника боғи сифатида талқин этиладиган Туркистон флораси боғи барпо этилган.
Совет ҳукумати аввалига ибодатхонани худди Олмаотанинг бош черкови каби музейга айлантириш истагини билдирган бўлса-да, аммо бу режа амалга ошмаган — Спасо-Преображенский собори 1929 йили советлар томонидан портлатиб юборилган.
Борис Голендер генерал-губернаторларнинг жасадлари эксгумация қилинмаган, деб ҳисоблайди.
«Уларнинг жасадлари тупроқдан олингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ваҳоланки, у ерда 29 кишининг қабри бўлган. Бирини 1918 йили Боткин қабристонига кўчиришган. Зилзиладан сўнг бу майдонни қандай қилиб ер билан битта қилиб юборишганини мен ўз кўзим билан кўрганман», — дейди Голендер.