Тошкент шаҳар табиётни муҳофаза қилиш қўмитаси 2010 йил май ойи ўрталарига келиб
баёнот берди.
Қуйида уни тўлиқ келтирамиз.«Шаҳар чигирткалар босқинига учраган ўтган йилнинг кузини ҳамма яхши эсласа керак. Ўшанда Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан биргаликда пойтахт аҳолиси орасида чигиртканинг инсон саломатлигига зиёни йўқлиги ва у турли хил касалликлар манбаи эмаслиги ҳақида аҳоли орасида тушунтиришлар берган эди.
Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси пойтахт ҳокимлиги ҳам билан ҳам ҳамкорлик қилади. Ҳокимликнинг фаол иштирокида Тошкентни қайта қуриш ва ривожлантириш бўйича Бош режа ишлаб чиқилган ва қабул қилинган бўлиб, ҳозирда бу режа фаол татбиқ этилмоқда.
Ҳозирги вақтда
махсус ишлаб чиқилган «Яшил дастур» асосида нафақат шаҳарнинг, балки ҳар бир кўча, майдон архитектурасининг ўзига хосликларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, ҳудудларнинг анъаналари ва уларнинг жойлашуви инобатга олинмоқда, — дейди Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари. — Пойтахтни гуллаб-яшнаган шаҳарга айлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Бу йўналишда яшил кўчатларни етиштириш ва ўтқазиш бўйича янги услублар, технологиялар қўлланила бошлади.
Дастурни ишлаб чиқишда дарахтларнинг ўзига хосликлари, хусусан, экилганига 50 йилдан ошгани ва уларнинг аҳоли ва турли иншоотларга кўрсатаётган хавфи инобатга олинган. Бундай хавфнинг прогноз қилинишига юмшоқ тана дарахтларни зарарловчи пўстлоқхўр қўнғизларнинг мутацияга учраши сабаб бўлди — энди улар чинор каби қаттиқ тана дарахтларда ҳам зараркунандалик қилмоқда.
Бу жараён бирдан юз бергани йўқ, кўп йиллардан бери кузатилмоқда. Жорий йил баҳори ушбу хавотир асосли эканини кўрсатди. Кучли шамол билан бирга кечган жала ёмғирлари оқибатида турар жой уйлари ёнидаги кўплаб дарахтларни қулатди ва бахтли тасодиф туфайлигина аҳоли жабр кўрмади.
«2009 ва 2010 йилнинг ёмғирли баҳорлари Тошкент дарахтларига сезиларли зарар етказган зараркунанда ҳашаротларнинг интенсив кўпайишига замин яратди, — дейди Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи. — Тошкентни қайта қуриш ва ободонлаштириш бўйича тегишли қарорларда бизнинг тавсияларимизга асосан эман, заранг ва каштан каби дарахт турларини экиш зарур экани алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Шу боис Тошкент шаҳрини қайта қуриш ва ривожлантириш бўйича Бош режага «янги яшил иқлим зоналарини ташкил этиш»га доир банд киритилган. Бу эски ва касал дарахтларни аниқланган жойида кесиб, ўрнига аҳоли дарахтлар сояси ва фавворалар салқинида ҳордиқ чиқариши мумкин бўлган яшил парк зоналарини ташкил этишни назарда тутади.
Жорий йилда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси Тошкент шаҳрини қайта қуриш ва ривожлантириш режасига асосан
эски дарахтларни кесиш ва янги парк зоналарини ташкил этиш
ишларини бир маромда олиб бормоқда. Айни вақтда дарахт ва ўсимликларнинг зараркунандалар, айниқса, пўстлоқхўр қўнғизларнинг тиши ўтмайдиган турлари экилмоқда.