Сентобга борган сайёҳ зерикмайди. Хўжа Муҳаммад Порсо мақбараси, Хўжа Муҳаммад Саврато мақбараси, Ширин Ато мақбараси, халқ тилида «Ойна кўл» деб аталувчи Фозилмон кўли, Сентобтепа маданий мерос объекти, қадимий қоятош суратлари (петроглифлар)ни томоша қилиш мумкин, ундан 30 км нарида эса улкан Айдаркўл. Айни вақтда, Перудаги
Мачу-Пикчу харобаларини ёдга соладиган кўҳна қалъа қолдиқлари — Сентобнинг ташриф қоғозчаларидан бири.