Ётоқхона — Финляндия учун камёб ҳодиса. Камдан-кам университет ўз ҳудудида ётоқхона борлиги билан мақтана олади. Аксарият талабалар квартирани ижарага олишга одатланган. Вазият шу даражадаки, бутун мамлакат бўйлаб талабаларга мўлжалланган махсус апартаментлар қурилган — унда ҳар бир талабага алоҳида хона берилади, меҳмонхона, ошхона ва ҳаммом эса умумий. Ойига 200 евродан 1000 еврогача бўлган тўлов эвазига ҳар ким ўз дидига мос қўналға топиши мумкин.
Аммо уй-жой масаласини — айниқса, кузги семестрга ариза топшираётганда — имкон қадар вақтлироқ ҳал қилиб қўйиш керак, йўқса жой топилмай қолиши мумкин. Квартира топишга аризани ўқиш жойи маълум бўлгач дарҳол берган маъқул. Турар жойни ижарага олиш учун жойлашиш режалаштирилган вақтдан камида тўрт ой аввал таълим оладиган ҳудудингиздаги уй-жой ташкилотининг
сайтига кириб, керакли шаклни тўлдириб, ариза бериб қўйиш керак.
Уй-жойни ижарага олиш таклифи келгач, тахминан 200−500 евро миқдорда депозит тўлаш керак бўлади. Кейин уй-жой ташкилотининг кўрсатмаларига қараб ижара шартномасини имзолаш лозим. Талабаларга квартира топишда, Финляндиянинг талабалар уй-жой ассоциацияси (
SOA) ёрдам беради. Ташкилот квартира ва ётоқхоналар ҳақидаги маълумотларни, турли ҳудуддаги квартира олди-сотдиси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг ҳаволаларини бериб боради.