Подкастлардан энди NmaGap`га етадигани йўқ деб ўйлайман. Подкастнинг айнан бир ролигини кўрсатолмайман. Ҳа, майли, 2 та роликка линк бериб кета қолай.
Шокир ва
Ситора Каримова иштирокидаги подкастларни тавсия қиламан. Подкастнинг менга ёқадиган тарафи ўта нейтрал ва табиий эканида. Подкастлар бор — қандайдир сунъийлик уфуриб туради ёки жамиятнинг қайсидир ғоявий қатлами (феминист, диндор, либерал) томонидан тайёрланган ва ўша ғоя асосида суҳбат бўлади. NmaGap`да эса ундай нарса йўқ.