1 январь тонгидаги Тошкент
Уйқудаги ҳовлилар ва мушакларнинг ерда сочилиб ётган пачоқ қадоқлари, қарийб йўловчисиз жамоат транспорти, тонг офтобида товланаётган кимсасиз кўча ва майдонлар. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзааҳмедов Тошкент 2024 йилнинг илк тонгини фотосуратларга муҳрлади.
Уйқудаги ҳовлилар ва мушакларнинг ерда сочилиб ётган пачоқ қадоқлари, қарийб йўловчисиз жамоат транспорти, тонг офтобида товланаётган кимсасиз кўча ва майдонлар. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзааҳмедов Тошкент 2024 йилнинг илк тонгини фотосуратларга муҳрлади.
Турар жой мавзеларининг ҳовлиларида ичидан қорайиб, картон қадоғи пачоқланиб кетган байрам мушакларни учратасан
Буниси — ёниб, тамом бўлган «осмон чироғи»нинг қолдиғи
Пойтахт метросида йўловчилар бармоқ билан санарли
реклама
реклама
Йил янги, аммо йўналиш ўша-ўша
MegaPlanet савдо мажмуаси олдидаги автобус бекатида транспорт кутаётган ягона йўловчи
Ноодатий кимсасизлик қаъридаги Юнусобод деҳқон бозори
Олой бозори
реклама
реклама
Йўлларда машиналар саноқли
Велосипедчилар эса ундан ҳам камроқ
Амир Темур шоҳ кўчаси
Майсазорда кабутарлар сайр қиляпти,
тротуарларда эса — соялар
реклама
реклама
Йилнинг энг сокин кунида шаҳар ҳар доимгидан яшилроқ ҳам кўринади, гўё
Ва тозароқдек ҳам. Чунки Тошкент ҳали уйқуда экан, ободонлаштириш ходимлари шаҳарни тартибга келтириш билан банд
Хизмат либоси оловранг бўлган бу қаҳрамонлар иши одатий кунларда ҳам, байрамларда ҳам тиним билмайди
2024 йилнинг илк тонги Тошкентни худди зарга безаётгандек
Янги йил билан, ўзбекистонликлар!
Ҳар янги кунимиз барчамизга қувонч бағишласин!
Суратлар муаллифи: Искандар Мирзааҳмедов
График материалларга бўлган барча ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли.

«Газета.uz» интернет-нашри сайтига жойлаштирилган материаллардан фойдаланиш шартлари билан бу саҳифада танишиш мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.
Made on
Tilda