Ғелонликлар уйларини ўтин, таппи-ю тезак, кўмир билан иситади. Ғелонда қиш апрел, баъзан май ойига қадар давом этишини ҳисобга олсак, томларга туташтириб тахланган таппиларнинг кўплиги-ю, ўтинларнинг бисёрлигидан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. «Қишлоқ аҳолиси ёзни қиш қаҳратонига тайёргарлик кўриб ўтказади» деб бежиз ёзмаган фотограф Мадина Аъзам Ғелон ҳақидаги ўз
фотоҳикоясида.