Реклама босқини, афишалар, пешлавҳалар, улкан телевизорларнинг зарари ҳақида
Никита Макаренко ва
Азамат Шамузафаров каби муаллифларимиз бир неча бор ёзди. 2023 йили бу муаммони ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти (РРД)
сафарбар этилди.
РРДнинг «Ташқи реклама» лойиҳа офиси бошлиғи ўринбосари Лазизбек Тошқуловнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, 2024 йилнинг январь ойи ҳолати бўйича пойтахтда 14 мингдан ортиқ реклама объектлари ўрнатилган. Лойиҳа офиси уларнинг қонуний йўл билан ўрнатилган-ўрнатилмаганини текширмоқда.