Фото: Искандар МирзААҲмедов / Газета.uz
1 январь тонгидаги Тошкент
Ҳар йили 1 январь куни «Газета.uz» фотомухбирлари Янги йилни кутиб олганидан сўнг хотиржам ухлаб ётган пойтахт манзараларини суратга тушириш учун эрта тонгдан шаҳар айланади. Байрамни нишонлаш излари қолган сокин ҳовлилар ва кимсасиз майдонлар, камёб ўткинчилару жамоат транспортидаги саноқли йўловчилар — Искандар Мирзааҳмедов объективида.
Ҳар йили 1 январь куни «Газета.uz» фотомухбирлари Янги йилни кутиб олганидан сўнг хотиржам ухлаб ётган пойтахт манзараларини суратга тушириш учун эрта тонгдан шаҳар айланади. Байрамни нишонлаш излари қолган сокин ҳовлилар ва кимсасиз майдонлар, камёб ўткинчилару жамоат транспортидаги саноқли йўловчилар — Искандар Мирзааҳмедов объективида.
Тошкентда саҳар соат 7:11. 2025 йилнинг биринчи тонги отишига ярим соатдан камроқ вақт қолган.
реклама
31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Тошкент метроси тунги соат 2:00 гача ишлади. Уч соатлик танаффусдан сўнг поездлар яна рельслар бўйлаб ҳаракатлана бошлади.
Автобус ва маршруткалар ҳам эрта тонгдан хизматга шай.
Қуёшнинг икки ғилдиракли ўринбосари Биринчи Январь номли ғамгин ва ҳувиллаган кўчада дам оляпти.
Ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида Тошкентда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. 1 январга тўғри келган навбатдан ташқари «Автомобилсиз кун» тарихдаги энг муваффақиятлиси бўлди — бу чоршанбадаги асосан жамоат транспортидан шаҳарни ҳам, кўчаларда машиналар ҳаддан ташқари кам бўлганини ҳам унутгинг келмайди киши.
реклама
реклама
Кўп қаватли уйларнинг ён деворларидаги реклама баннерларисиз мозаикалар — 2024 йилнинг энг муҳим ғалабаларидан бири.
Тошкент кўчаларидаги ҳали ҳам эриб улгурмаган 2024 йил қорлари.
Янги йилни кутиб олганидан сўнг уй ва ҳовлилар қаттиқ уйқуда. Саҳарлаб кўчада юрган одамларни санайман десанг, бир қўлингдаги бармоқлар ҳам ортиб қолади. Уларнинг баъзилари шу кунда ҳам ишга йўл олган, бошқалари эса энди меҳмондан қайтяпти.
Шаҳарда байрам излари. Ярим тундаги мушакбозликдан сўнг энг чиройли фейерверк ҳам ариқларни тўсиб қўядиган, дарахтларда осилиб қоладиган ва шу тариқа одамларга қувонч эмас, балки атроф-муҳитга зиён етказувчи чиқиндига айланади.
Йилни тозаликка интилиб бошлаш — яхшиликка.
Осмони январнинг хира, кўнгилни ғаш қиладиган рангларига бурканган, булутли, аммо тинч Тошкент.
Олдинда узоқ, 365 кунлик йўл. Мамлакат ва жамият бу йўлни муносиб босиб ўтишига тилакдошмиз. Янги йил билан, ўзбекистонликлар!

Фотосуратлар муаллифи: Искандар Мирзааҳмедов.
График материалларга бўлган барча ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли.

«Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан бу ерда танишиш мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.
Made on
Tilda