Одамларнинг мусиқий жанрлар борасидаги билимлари кўпайиши, мусиқий жанрларга нисбатан қизиқиши ортиши керак. Бу борада Ўзбекистонда кичик бўлса-да, ўзбек тилли ва рус тилли рок тарғиботчилари ҳаракат бошлаган. Улар Telegram орқали рок ҳақида асосан матнли ҳикоялар эълон қилиб боради. Мен рокка ихтисослашган ‘‘
Рокистан‘‘, ‘
‘Рокерлар жамияти‘‘, ‘
‘Noyabr симфонияси‘‘, ‘‘
Rock Ташкент‘‘ каби специфик саҳифалар ҳақида гапиряпман.
Бу саҳифаларнинг аудиторияси кичик бўлишига қарамай, фақат ва фақат рок ҳақида маълумот улашади. Бу ҳам албатта, Ўзбекистонда рок ривожига ҳисса қўшади, деган умиддаман. ‘‘Рокерлар жамияти‘‘ саҳифаси яратувчиси Ахрорхон Саматхонов бизнинг гуруҳимиз маъмури ҳисобланади. Лойиҳамизнинг кўп қисмида унинг ўрни бор. Мамлакатимизда рокни севувчи шундай инсонлар кўпайишини истаймиз.