Тошкент — мозаик паннолар визуал ва маданий коднинг ажралмас қисмига айланган дунёдаги кам сонли шаҳарлардан биридир. Ҳозир пойтахтда
500 га яқин мозаика: турар-жой бинолари ва жамоат иншоотларининг фасадларини безаб турган улкан монументал паннолардан тортиб, ҳовлилар ва метро бекатларидаги кичик композицияларгача мавжуд. Асарлар сони бўйича Тошкент жаҳон рекордига даъвогарлик қилиши мумкин ва шунинг учун ҳам айни дамда Гиннеснинг рекордлар китобига ариза топшириш имконияти
кўриб чиқилмоқда.
Тошкент ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида сақланиб қолган мозаик панноларнинг аксарияти совет модернизми гуллаб-яшнаган давр — 1960−1980 йилларда яратилган. Улар янги визуал муҳитни шакллантиришга қаратилган давлат буюртмалари ва шаҳарсозлик дастурлари доирасида барпо этилган. Лойиҳалар устида маҳаллий рассомлар ва меъморлар ҳамда СССРнинг бошқа республикаларидан таклиф этилган усталар ишлаган. Бу давр мафкураси: тараққиёт, меҳнат, илм-фан, халқлар дўстлиги ва инсонга ғамхўрликни акс эттирувчи услублар, техникалар ва сюжетларнинг хилма-хиллигини таъминлаган.